Хотира муқаддасдир
Хотира муқаддасдир

 

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши раиси ўринбосари Азимжон Содиқов, ЎзХДП Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Н. Рахманбердиева, М. Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини раиси С. Хаитов ҳамкорлигида фахрийлар ҳолидан хабар олинди.

Иккинчи жаҳон урушида метин ирода ва мардлик билан курашган, бугунги тинч ва осойишта кунларимизга ҳисса қўшган, Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилаётган юртдошимиз, фаҳрийимиз Николай Кудинов хонадонига бориб, Ватанга қилган хизмати учун ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш мақсадида у билан самимий суҳбатлашилди. Ташриф сўнггида отахонга партиямиз совғалари тақдим этилди. Николай Кудинов бундай эътибордан қувониб, ўз миннатдорлигини билдирди.

9 Май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кекса отахону-онахонларни қўллаб- қувватлаш, уларни қадрлаб, ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида Чирчиқ шаҳар 30-округ депутати Э. Норбоев "Ғалаба" маҳалла фуқаролар йиғини "Темир дафтари"да қайд этилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож меҳнат фахрийси Вячеслав ва Екатерина Герлецларнинг хонадонида бўлди. Уларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, самимий сухбатлашилди ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш