Меҳр улашинг
Ўзбекистон ХДП Урганч туман кенгаши фаоллари, БПТ раиси О. Саидов, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати З. Машариповалар "Меҳр улашайлик" лойиҳаси доирасида меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олишди.
“9 май - Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тумандаги "Шодлик" маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийлари Отобай Матякубов, Гавҳар Ражапова, Роза Йўлдошеваларнинг хонадонларида бўлиб, улар билан дилдан суҳбатлашилди. Эсдалик совғалари топширилди.