Ёшлар парламенти – мансаб ё имтиёз эмас, балки имкониятдир
Ёшлар парламенти – мансаб ё имтиёз эмас, балки имкониятдир

 

Ёшлар парламенти бу – ёшлар мафкурасидир. Теран фикрли ёшлар жамиятни уйғотувчи кучлардир. Фикр фикрни уйғотади. Холис баҳслар ва мулоқотлар натижасида тўғри фикр ғолиб чиқади ва устуворлик касб этади. Ёшлар жасоратлидир чунки улар янгилик яратишга мойил. Ёшлар парламенти институти эса, ана шу мақсадга тўла-тўкис жавоб беради.

Жамиятни ижрочилар эмас, балки воқеликни тўлиқ идрок этиб, ўзини субект сифатида тута оладиган ва жамият манфаатлари йўлида миллий элита бўлиб хизмат қилишни хоҳлайдиган ижодкор инсонлар тараққиётга етаклайди.

Қарор қабул қилиш ҳуқуқи ва жавобгарлик мажбуриятини назарда тутувчи Ёшлар парламенти мансаб ё имтиёз эмас, балки бошқа инсонларга, Батанига ва халқига хизмат қилиш имкониятидир.

Ёшлар парламенти аъзоларига берилган имконият келгусида муносиб захира кадр сифатида шаклланиш учун билим ва кўникмаларни ўзлаштиришга имкон беради. Ёшлар учун шахсий намуна сўздан кўра кучлироқ таъсирга эга бўлиб, ўз Ватанига муҳаббат ва ғурур туйғуси билан тўлиб-тошган инсонлар шундай таъсир кучига эга. Келгуси парламент сайловларининг ҳақиқий рақобатчилари, сиёсий иммунитет шаклланган сиёсий авлодлари учун бугунги кун Ёшлар парламентининг умидли вакиллари ҳисобланади.

Ёшлар эзгу фазилатларга мувофиқ ҳаёт кечириши, ҳаракат қилиши ва қувониши керак. Олий фазилатлар умиди асосидагина ёшлар бутун вужуди билан ишга шўнғиши мумкин. Ҳар қандай соҳадаги билим ва кўникмаларни маълум вақт ичида ўзлаштириш мумкин. Ёшлар парламенти аъзоларининг етук кадр сифатида шаклланиши ва келажакда муҳим жараёнлардаги иштироки малака эмас, балки шахсий фазилатлар, ундан келиб чиқадиган мотивасия, улар билан биргаликдаги ҳақиқий муносабатлар ва мулоқот, ишонч ва ҳурмат белгилаб беради.

Ёшлар парламенти – ёшлар иштирокининг турлича кўринишлари баён этилган ва ёшларнинг расмиятчилик асосидаги иштироки учун платформа сифатида фойдаланилиши эмас, балки ёшларнинг интилишларини қўллаб қувватлайдиган институт бўлиши жуда муҳим. Ёшлар ва давлатнинг конструктив мулоқот учун имкониятларини кенгайтириш ва қарорларни қабул қилиш жараёнига ёшларни жалб қилиш учун янада самаралироқ платформага асос бўлади.

 

Шохрух ЎКТАМОВ,

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг маҳалладаги ёшлар етакчилари билан ҳамкорлик масалалари қўмитаси раиси.

 

 

 

 

Теглар

Олий Мажлис Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш