Қашқадарёда қурултой делегатлари сайланди
Қашқадарёда қурултой делегатлари сайланди

 

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгашининг VII пленуми бўлиб ўтди.

Унда партия вилоят кенгаши ҳамда вилоят партия ташкилоти тафтиш комиссияси аъзолари, туманлар ва шаҳарлар партия ташкилотлари раҳбарлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, ёшлар ва аёллар қанотлари фаоллари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Маълумки, сайлов демократиянинг энг олий кўринишидир. Шундан келиб чиқиб сайлов компаниясининг ҳар бир босқичида масъулият билан иштирок этиш, аввало жамоатчиликка, партиямиз электорати вакилларига вилоят партия ташкилотларимиз ҳамда партиямиздан сайланган депутатларимиз томонидан қилинаётган амалий ишлар тўғрисида кенг ахборот бериш муҳим аҳамиятга эга.

Пленумда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг XIII Қурултойига Қашқадарё вилоят ташкилотидан 7 нафар делегат сайланди.

 

 

 

Теглар

Пленум Сайлов
← Рўйхатга қайтиш