Сайловга тайёргарлик жараёнларида хотин-қизлар ва ёшларнинг фаоллигини оширилади
Сайловга тайёргарлик жараёнларида хотин-қизлар ва ёшларнинг фаоллигини оширилади

 

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши медиа-марказида “Сайловга тайёргарлик жараёнларида хотин-қизлар ва ёшларнинг фаоллигини ошириш” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъуллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий Мажлис ҳамда Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент вилоят Кенгашлари депутатлари, партиянинг “Аёллар” ҳамда “Ёшлар” қанотлари фаоллари, ОАВ ходимлари иштирок этган тадбирни кириш сўзи билан Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Шарипов Фирдавс Холназарович очиб берди. Фирдавс Холназарович ўз сўзида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг сайловга тайёргарлик кўриш жараёнлари, бунда хотин-қизлар ва ёшларнинг фаоллигини ошириш масалалари ҳақида гапирди.

Йиғилишда таъкидланганидек, сўнгги вақтларда жамиятда аёлларнинг мавқеи мустаҳкамланиб бормоқда. Давлат ташкилотлари, жамоат хизматларида аёллар кенг фаолият юритмоқда, бошқарувдаги роли ҳам ортиб бормоқда. Ёшлар масаласи ҳам ҳамиша давлатимизнинг эътиборида. Шу боисдан ҳам сиёсий жараёнда хотин-қизлар, ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг ўз конституциявий ҳуқуқидан эркин фойдаланиши, ўзлари танлаган номзодга овоз бериши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, сайловга тайёргарлик жараёнларига кенг жалб этиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Тадбирда қатнашган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Қодирхонова Малика Акбаровна Хотин-қизлар ва ёшларнинг сайлов жараёнларида фаол иштирок этишини таъминлаш юзасидан ўз тавсияларини берди. Сайлов қонунчилигига киритилган янгиликлар тўғрисида тўғрисида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мамажонова Дилбар Рахматовна ҳам ёшларга гапириб берди.

Учрашув самимий, савол-жавобга бой тарзда кетди. Олий Мажлис ҳамда Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари муҳим сиёсий жараёнда зарур тавсия ва янгиликлар ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти Сайлов
← Рўйхатга қайтиш