Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг Олий Мажлис Сенатига аъзоларни сайлаш бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Унда депутатлар орасидан Олий Мажлис Сенатига вилоятдан 6 нафар янги аъзо сайланди. Улардан икки нафари Ўзбекистон Халқ демократик партияси фахрийлари, фаол вакилларидир.
Сенатнинг янги аъзолари билан танишинг, Халқ демократик партиясидан вилоят Кенгаши депутати, “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилоят бўлими раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов, Халқ демократик партиясидан вилоят Кенгаши депутати, "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Фармон Тошев.
Сенаторларнинг келгуси ишларида омад тилаймиз.
Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши
Ахборот хизмати