Болажонларга хурсандчилик улашди

 

ЎзХДП Тошкент вилояти кенгаши раиси ўринбосари А.Садиков, ЎзХДП Тошкент вилояти ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектор мудири С.Аҳмедова, Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Н.Рахманбердиевалар 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Болажонларга меҳр улашинг" шиори остида 23-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослашган ёрдамчи мактабда бўлдилар.

Ўқувчи-тарбияланувчиларнинг ҳолидан хабар олиш, болаларнинг мурғак қалбларига меҳр улашиш мақсадида ташкил этилган тадбирда болажонларни байрам билан самимий табриклаб, уларнинг устозлари, ота-оналарининг ҳам машаққатли меҳнатлари эътироф этилди. Учрашув давомида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган қўшиқ, рақслар ижро этилди.

Байрам сўнггида болажонларга партиямизнинг эсдалик совғалари, ширинликлар тақдим этилди. Бундай эътибордан болажонлар ва уларнинг ота-оналари жуда мамнун бўлишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат
← Рўйхатга қайтиш