Ҳурматли сайловчилар!

 

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Улуғбек Илясович Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинди.

Шунга кўра, Улуғбек Илясович Иноятовнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги самарали иштирокини таъминлаш ва сайлов жараёнларида сайловчилардан тушган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш мақсадида партия марказий сайлов штаби ҳузурида Call-марказ фаолияти ташкил этилди. Иш вақти - соат 9.00 дан 18.00 гача.

Сайловчиларимиз Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Улуғбек Илясович Иноятовнинг иштироки бўйича қизиқтирган саволлар ва бошқа маълумотлар бўйича 1352 рақамли Call-марказга мурожаат этишлари мумкин.

 

 

 

Теглар

Сайлов
← Рўйхатга қайтиш