Жиззахлик сайловчилар билан учрашув
Жиззахлик сайловчилар билан учрашув

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Улуғбек Иноятов сайловчилар билан учрашувини Жиззах вилоятидан бошлади.

Жиззах шаҳридаги Мусиқали драма театрида бўлиб ўтган мулоқотда вилоятдаги туман ва шаҳарлар сайловчилари, талаба-ёшлар, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, партия фаоллари иштирок этишди.

Сайловчилар ҳузурида чиқиш қилган Президентликка номзод сайловолди дастуридаги устувор йўналишларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, дастурда кучли ижтимоий сиёсат, арзон уй-жой ва сифатли коммунал хизматлар, кафолатли ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, ёшлар учун таълим кафолатларини мустаҳкамлаш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти, товар ва хизматларнинг ижтимоий мақбуллиги, ижтимоий тенгликка асосланган демократия, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, конструктив ташқи сиёсатга оид 9 та устувор йўналиш бўйича аниқ ва манзилли таклиф ҳамда ташаббуслар илгари сурилган.

Очиқ, самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди.

 

 

 

Теглар

Сайлов
← Рўйхатга қайтиш