Жиззахдаги ишончли вакилнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда

 

ЎзХДПдан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Жиззах вилоятидаги ишончли вакили Зулайхо Акрамова Жиззах шаҳар кардиология бўлимида сайловчилар учрашув ўтказди.

Президентликка номзоднинг ишончли вакили сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастури ҳақида батафсил маълумотлар берди. Хусусан, ишончли вакил йиғилганларга номзоднинг дастуридаги барча фуқаролар учун адолатли давлат пенсия таъминоти тизимини жорий қилиш, шу жумладан, эр ёки хотини вафот этганда ҳамда вафот этган шахс кўпроқ пенсия олган тақдирда, ушбу пенсияни унинг ҳаёт бўлган турмуш ўртоғига ўтказиб бериш (пенсияни алмаштириш) тартиби ҳақидаги ташаббуси бўйича алоҳида тушунтиришлар берди.

Учрашувда ишончли вакил фаолларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берди.

 

 

 

Теглар

Сайлов
← Рўйхатга қайтиш