Ёшлар учун навбатдаги семинар-тренинг
Ёшлар учун навбатдаги семинар-тренинг

 

Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан иқтидорли талабалар, магистрлар, докторантлар, ёш олимлар ҳамда проректорлар учун доимий равишда машҳур олимлар, шоир ва ёзувчилар, давлат раҳбарлари ҳамда соҳалар бўйича етакчи мутахассислар иштирокида маърузалар, давра суҳбатлари ва семинар-тренинглар ташкил этиш йўлга қўйилган.

2023 йил 13 июль куни Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан “Биргаликда ижтимоий давлат сари” мавзусида маъруза ташкил этилди.

Маърузани Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси раиси, академик Салимов Оқил Умурзоқович очиб берди.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Абдураҳмонов Иброҳим Юлчиевич, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ХДП фракцияси аъзоси Ҳасанова Мавжуда Ғаниевна ҳамда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети профессори Жўраев Нарзулла Қосимовичлар мавзу юзасидан маърузалар қилишди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш