"ОНАЛИК ВА БОЛАЛИК МУҲОФАЗАСИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА" ЛОЙИҲАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА



Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Нукус туман кенгаши ҳамкорлигида "Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда" лойиҳаси доирасида хотин-қизлар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли касалликларни аниқлаш ва олдини олиш мақсадида тиббий кўрик ташкил этилди...

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ва Нукус туман кенгаши масъул ходимлари, Нукус туман кўп тармоқли марказий поликлиника шифокорлари ва "Дарсан","Төк таў" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги аҳоли вакиллари иштирок этди.

Тиббий кўрик давомида 50 нафардан ортиқ хотин-қизлар ва болаларнинг саломатлиги ўрганилиб, зарурий хулосалар ва кўрсатмалар берилди. Касаллиги аниқланган аёлларга бепул дори-дармон воситалари ажратилди.

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон

Республика Кенгаши матбуот хизмати

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш