ЯНГИ КОНСТИТУЦИЯНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ
ЯНГИ КОНСТИТУЦИЯНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан Элликқалъа туманида Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.

 

Унда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтиришлар берди.

Хусусан, Ўзбекистон ўзини ижтимоий давлат деб эълон қилиши билан, ҳар бир фуқаросига муносиб турмуш кечириши учун шарт-шароит яратиш мажбуриятини олаётганлиги, бу – мавжуд ресурсларни ижтимоий адолат тамойиллари асосида тақсимлаш, сифатли таълим ва тиббиёт кафолатланиши, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, адолатли меҳнат қонунчилиги ва жозибадор пенсия тизими ҳақида таъкидлади.

Семинар давомида, сайловларда фаол иштирок этган партия кузатувчилари бўлган бир қатор партия фаолларига Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси номидан Фахрий ёрлиқлар тантанали топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон

Республика Кенгаши матбуот хизмати

Теглар

Фахрий Депутат
← Рўйхатга қайтиш