Конституция асосий қонунимиз!

Ўзбекистон ХДП Когон, Ғиждувон ҳамда Қоровулбозор туман кенгашлари томонидан "Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти"га бағишланган ўқув-семинарлар ташкил этилди.
Ўқув-семинарлари давомида сўзга чиққанлар томонидан, Ўзбекистон ўзини ижтимоий давлат деб эълон қилиши билан, ҳар бир фуқаросига муносиб турмуш кечириши учун шарт-шароит яратиш мажбуриятини олаётганлиги, бу – мавжуд ресурсларни ижтимоий адолат тамойиллари асосида тақсимлаш, сифатли таълим ва тиббиёт кафолатланиши, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, адолатли меҳнат қонунчилиги ва пенсия тизими ҳақида таъкидланди.