Халқ билан мулоқот: муаммоларнинг самарали ечими
Халқ билан мулоқот: муаммоларнинг самарали ечими

 

Жорий йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шайхонтоҳур туман кенгаши томонидан туманнинг "Обиназир" маҳалласида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларини аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида "Халқ билан мулоқот: муаммоларнинг самарали ечими" мавзусида сайёр қабул ва очиқ мулоқот ташкил этилди.

Учрашувда электр энергияси, сув таъминоти ва улардан оқилона, яъни тежамкорлик билан фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди.

Учрашув сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилиб, ҳар бир фуқаро жамият ва давлат ҳаётида ижтимоий фаол бўлиши маҳаллада тинчлик ва осойишталикни таъминлашда, нуроний ва кекса фахрийлардан иборат тузилган "маслаҳат кенгашлари"нинг ўрни муҳимлиги тўғрисида ҳам фикрлар билдирилди.

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш