Ногиронлик аравачаси топширилди

 

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси, депутат Умарова Шахноза Мирзахидовна ўз округи ҳудудидаги ўзгалар парваришига муҳтож, ёлғиз истиқомат қилувчи пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида "Меҳр улашайлик" лойиҳаси доирасида электорат вакиллари билан учрашди.

Хусусан, депутат томонидан Қорасув 4-даҳа, 2-уй, 7-хонадонда истиқомат қилувчи 1- гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаро Нилуфар Акрамовага ногиронлик аравачаси олиб берилди.

Албатта, кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатламларига меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш, меҳр-мурувватга, ғамхўрликка муҳтож бундай фуқароларнинг саломатликларини тиклаш, бепул дори-дармон, протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш, шароитларини яхшилаш масалалари доимий эътиборда бўлиши зарур.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш