ХДП депутати аҳоли бандлигини таъминлашга катта ҳисса қўшди
ХДП депутати аҳоли бандлигини таъминлашга катта ҳисса қўшди

 

Қоровулбозор туман Ўзбекистон кўчаси 40 уйда яшовчи Нигина Тўраевага уйда табдиркорлик билан шугулланиш учун 14-Коровулбозор округидан вилоят кенгаши депутати Фаррух Бекмирзаев томонидан 500 та жўжа берилди. Тадбиркор хонадон боқувчиларига ойлик маош ҳам тайинлаган. Ҳисоб-китобга кўра, паррандани ижарага олиб, парвариш қилиб топширган оила ойига ўртача 1 миллион 200 минг сўмдан 1 миллион 800 минг сўмгача даромад қилади.

Депутат Сайловолди дастурида ҳар бир оилани тадбиркорликка ўргатаман, деб ваъда берган эди. Депутатнинг мутахассислари тадбиркорлик қилиш ниятида мурожаат қилган фуқароларнинг ҳовлисини тайёрлаб, керакли муҳитни яратиб беришмоқда. Жўжаларнинг ҳэмлаш дориси ва емини ҳам мутасаддилар ўзлари етказиб беради.

Шу кунгача 10дан зиёд хонадонга жўжа тарқатилди.

 

Халқ демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш