Уйма-уй лойиҳаси доирасида тадбир
Уйма-уй лойиҳаси доирасида Олтинсой туманидаги “Обшир” маҳалласида Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботи ва саломатлиги бўйича тадбир ўтказилди. Унда туман Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбари Р. Мирхолиқова, вилоят Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Хидирова, туман ҳокими ўринбосари, партиямизнинг фаол аъзоси М. Хидирова ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари “Обшир” маҳалласидаги аёллар билан суҳбатлашишди. Саломатликни асраш, озодалик, гигиенага риоя қилиш бўйича тарғибот ишларини ўтказишди. Ҳар-бир оилага ирдивидуал ёндашилиб, тавсиялар ҳамда таклифлар берилди.