Жамоатчилик назорати ўрнатилди
Жамоатчилик назорати ўрнатилди

 

Нукус халқаро аэропортида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалий тадбир ташкил этилиб, унда ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган имкониятлар ва қулайликлар ўрганилди.

Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон ҳакамлик суди ассоциацияси, Ўзбекистон махсус олимпиадаси, Ўзбекистон карлар жамияти сингари ташкилотларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимлари, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ва Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Нукус шаҳри бўлими вакиллари иштирок этди.

Ўрганиш давомида фуқаролар ўртасида саволнома тўлдирилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш