Ногиронларга яратилган қулайлик юзасидан жамоатчилик назорати
Ногиронларга яратилган қулайлик юзасидан жамоатчилик назорати

 

Нукус темир йўл вокзалида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалий тадбир ташкил этилиб, унда ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган имкониятлар ва қулайликлар ўрганилди.

Ўрганишда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон ҳакамлик суди ассоциацияси, Ўзбекистон махсус олимпиадаси, Ўзбекистон карлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти сингари ташкилотларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимлари ва Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг Нукус шаҳар бўлими вакиллари иштирок этди.

Ўрганиш давомида фуқаролар ўртасида саволнома тўлдирилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш