Мустақилликдан қадр топган аёллар
Мустақилликдан қадр топган аёллар

 

ЎзХДП Тошкент вилояти кенгаши ва Чиноз тумани кенгаши томонидан «Мустақил юртнинг фаол аёллари: ҳуқуқий ва ижтимоий асослар» мавзусида давлат мустақиллигининг 32 йиллиги байрами олдидан давра суҳбати ўтказилди.

Унда сўзга чиққан партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши вакиллари тадбир иштирокчиларини аввало яқинлашиб келаётган мустақиллик байрами билан табриклаб, истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, олдинга қўйилган мақсад ва вазифаларнинг аҳамияти ҳусусида тўхталиб ўтди.

Тадбирда хотин-қизларга берилаётган имтиёзлар, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, «Аёллар дафтари»га киритилган аёлларга кўрсатилаётган ёрдамлар хақида гапириб ўтилди. Аёллар дафтарида 1-тоифа ишсиз аёл сифатида рўйхатда турган Феруза Орзиева Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан берилаётган имтиёзлар хақида тўлқинланиб гапирди. Кўтаринки руҳда ўтган суҳбат сўнггида 10 нафар хотин-қизлар партия сафига қабул қилинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш