Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз
Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Учқўрғон туман кенгаши томонидан «Ёрқинбойчек» маҳалла фуқаролар йиғинида «Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз» мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон ХДП вилоят ва туман кенгаши масъул ходимлари, Ёшлар парламенти аъзоси Хусниддин Абдуқаҳҳаров, туман оила ва хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси Гулбаҳор Инамжонова, 47- МТТ тарбиячи ва тарбияланувчилари ҳамда маҳалладаги аёллар ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олган, туман кенгаши раиси Абдуллажон Қодиров, вилоят партия кенгаши сектор мудири Сарвиноз Эшалиева, ёшлар парламенти аъзоси Ҳусниддин Абдуқаҳҳаровлар йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги билан самимий қутлаб, уларга мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар ва демократик жараёнларнинг барчаси халқимиз ҳаёти ва турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилганлиги, ҳозирги тезкор даврда ўтаётган ҳар бир кунимиздан унумли фойдаланиш зарурлиги ва кенг бунёдкорлик ишлари ҳақида гапириб бердилар.

Маданий ва маърифий тадбирда 47- МТТ тарбиячи ва тарбияланувчилари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар барчага кўтаринки кайфият бахш этди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш