Стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга пойдевор
Стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга пойдевор

 

Муштарак илдиз ва узоқ тарихга асосланган Озарбайжон-Ўзбекистон муносабатлари бугун янги давр воқелигига мос равишда жадал ривожланмоқда. Давлатларимиз ўртасида бугунга қадар имзоланган 160 дан ортиқ ҳужжат, жумладан, Стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш декларацияси уни янада ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратди. Озарбайжон ва Ўзбекистон, шунингдек, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари ўртасидаги кундан кун мустаҳкамланиб бораётган алоқалар ҳам давлатларимиз ва халқларимиз, балки бутун туркий дунё тараққиётига салмоқли ҳисса қўшмоқда.

2022 йил 11 ноябрь куни жаҳон цивилизацияси маркази, Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг IX саммити бўлиб ўтди. Ҳатто 3500 йилдан ортиқ тарихга эга бўлган қадим Самарқанднинг «Туркий цивилизация пойтахти» деб аталиши ҳам тарихнинг кинояси эмас, балки зарурат ва қўлдан бой берилган имкониятларнинг ўрнини босишдир. Чунки Самарқанд азалдан тараққиёт, маданият, илм-фан, маърифат, дўстлик маркази бўлиб келган. Ҳозир эса ушбу қадимий кентда — Шайбонийлар, Темурийлар, Нақшбандийлар руҳи сингган заминда туркий дунёнинг кўплаб масалалари муҳокама қилинмоқда, янги дунё тузумида янги қарорлар қабул қилиниши тарихни ортга қайтармоқда.

Раҳбарларнинг узоқни кўра билиши узоқ мақсадларга эришишга ёрдам беради. Етакчиларнинг умумий мақсадларни танлаши эса халқлар ва давлатларнинг параллел ривожланишининг калитидир. Бу содир бўлганда, халқаро ташкилотларга интеграциялашув жараёни соддалашади. Бугунги кунда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида давом этаётган параллеллик туркий давлатларнинг ташкил этилишида ҳам мувозанатни сақлашга хизмат қилмоқда. Туркий давлатларнинг қадриятлари ва маънавий алоқаларини асраб-авайлаш ва ривожлантиришда Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиевнинг хизматлари жуда катта.

 

Муқаддас Ўразалиева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш