Мустақиллик бизга иқтисодиётимизни яхшилаш, шу муқаддас заминда яшовчи ҳар бир оила ва ҳар бир инсоннинг фаровонлигини ошириш учун хизмат қилмоқда. Асосий вазифа кишиларимизнинг мустақил фикрлашга ўрганиши, ўзига ишончининг орта боришидир. Тараққиёт тақдирини маънавий жиҳатдан етук одамлар ҳал қилади. Техникавий билим, мураккаб технологияни эгаллаш қобилияти маънавий баркамоллик билан, мустақил тафаккур билан бирга бориши керак.
Куни кеча Ўзбекистон ХДП Вобкент тумани кенгаши раиси Мансур ака Хайруллаев тумандаги "VIP TEXTILE-2020" масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остида тадбир ташкил этди.
2020 йилда ташкил топган ушбу корхона Сариосиё маҳалласида жойлашган. Масъулияти чекланган жамиятда Зебинисо Саидова раҳбарлик қилади. Қўл остида 60 нафардан зиёд аёл қизлар (40 нафари ёшлар) тикувчилик билан шуғулланади. Жорий йилда 50 минг АҚШ долларига аёллар кофтаси тикилиб Россия Федерациясига экспорт қилинди. Туманнинг Чангарон маҳалласида ҳам ушбу корхонанинг филиали очилиб 100 нафар хотин-қизларни ишга қабул қилиниши режалаштирилган.
Тадбирда иштирок этган корхонанинг 2 нафар хотин-қизлари партия аъзолигига қабул қилинди, фаол партия аъзоларига партиянинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.