"Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!"

 

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши ташаббуси билан Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан Гулистон шаҳар Билимдонлар масканида "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остида маъданий маърифий тадбир ташкил қилинди.

Тадбир давомида Мустақиллик йилларида партиямиз аъзоларининг жамиятимиз ҳаётидаги барча сиёсий ва ижтимоий жараёнларда фаол қатнашиб, туб ислоҳотларни амалга оширишда самарали фаолият кўрсатаётгани, бугунги кунда ёшларимиз юртимиз келажаги учун таянч вазифасида эканликлари такрор ва такрор таъкидланди.

Тадбир сўнгида фаол ёшларга партия эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш