Мустақиллик ёшлар нигоҳида
Мустақиллик ёшлар нигоҳида

 

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят кенгашининг шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан “Мустақиллик ёшлар нигоҳида” мавзуидаги тарғибот тадбирлари ўтказиш анъана тусини олди.

Шундай тадбирлардан бири А.С. Пушкин номидаги Самарқанд вилоят кутубхонасида бўлиб ўтди. ЎзХДП Самарқанд шаҳар кенгаши, Республика маънавият тарғиботи маркази Самарқанд шаҳар бўлинмаси ва Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд шаҳар бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда маҳаллалар ёшлар етакчилари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Унда сўзга чиққанлар, Мустақиллик йилларида ёшларга берилаётган эътибор, яратилаётган шароитлар, ёшларнинг чуқур билим олишлари учун амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самаралари хусусида фикр юритишди. ЎзХДПнинг Низоми, ҳаракат дастури, мақсад ва вазифалари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Таъкидландики, ҳозирги вақтда ЎзХДП Самарқанд шаҳар кенгашида 2257 нафар аъзолар бир мақсад атрофида жипслашган бўлиб, мавжуд 44 та бошланғич партия ташкилотлари томонидан юртимиз тараққиёти, ватанимиз равнақи йўлида турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Партия аъзоларининг аксарияти хотин-қизлар ва ёшлардан иборат.

Йиғилиш сўнгида 50 нафарга яқин ёшларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш