Депутатлар тавсияси билан тикув машиналари топширилди
Депутатлар тавсияси билан тикув машиналари топширилди

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 252-сонли Қарорига кўра, 12 турдаги субсидиялар фуқароларга ҳоким ёрдамчилари тавсияларига асосан берилиши белгиланган.

Ушбу субсидиялар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи фуқароларнинг мурожаатлари бўйича уларнинг ўзини-ўзи банд қилиши ва доимий даромадга эга бўлишлари мақсадида берилиши назарда тутилган.

Хусусан, Сариосиё туман ҳокимлиги биносида туман ҳоким Абдуқодир Донайев бошчилигида, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан 20 нафар вақтинча ишсиз фуқароларга депутатлар ва ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан субсидия асосида тикув машиналари топширилди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш