Депутатлар аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганмоқда
Ўзбекистон ХДП Чироқчи туман Кенгаши депутатлари томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш тизими доирасида иш олиб борилмоқда.
Тумандаги маҳаллаларда бўлиб, фуқаролар билан учрашувлар ўтказиб, аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганмоқда. 1-чи ва 2-чи гуруҳ ногиронлиги бўлганларнинг ҳолида хабар олиниб, уларнинг муаммолари ечимини ҳал қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Эҳтиёжманд аҳоли орасида кимга ногиронлик аравачаси, кимга эшитиш мосламаси зарурлиги ва бошқа ҳолатлар ўрганиляпти.