Партия электорати вакиллари доимо эътиборда
Партия электорати вакиллари доимо эътиборда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгашида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жӯқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов, “Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раҳбари Жаббар Нарбаев, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши масъул ходимлари, “Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жӯқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов томонидан партия дастурий мақсад ва вазифалари, партия электорати вакиллари бўлган ногиронлиги бор шахслар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларини қўллаб-қувватлаш борасида партия кенгашлари ва депутатлар томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида айтиб ўтди.

Шундан сўнг, “Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раҳбари Жаббар Нарбаев ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар, жойларда ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шарт-шароитларни ҳамкор ташкилотлар ва партия кенгаши билан биргаликда ўрганилганлигини ва тегишли таклиф ва тавсиялар берилганлигини таъкидлади.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан таклифлар билдирилиб тегишли вазифалар белгилаб олинди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш