Жамият тараққиётида ёшларнинг иштироки беқиёс
Жамият тараққиётида ёшларнинг иштироки беқиёс

 

Ўзбекистон ХДП Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Н. Рахманбердиева томонидан Тиббиёт коллежида "Ёшларга кўмак" лойиҳаси асосида партиямизнинг Сайловолди дастури ҳамда БПТ фаолиятида белгиланган мақсад-вазифалар ижроси бўйича таълим даргоҳининг фаол ёшлари билан суҳбатлашиб, улар билан партиямиз фаолияти бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Йиғилиш иштирокчиларига "Ёшларга кўмак" лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад жамият тараққиётида ёшларнинг иштироки ва ўрни, ёшларга яратилаётган шароит ва имкониятлар, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги масалалар тўғрисида батафсил тушунтириш берилди.

Учрашув давомида ёшларга "Ўзбекистон-2030" стратегияси мамлакатимизнинг келгуси етти йил давомидаги ривожи асосий йўналишларини белгилаб берганлиги билан аҳамиятли бўлиб, стратегияда устувор мақсадлар ифода этилиб, 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилганлиги, ушбу стратегиянинг ҳар бир банди мамлакатимиз тараққиётига, халқимиз манфаатларига хизмат қилиши ҳақида маълумот берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш