Талабаларга юртимиздаги ислоҳотларнинг аҳамияти тушунтирилди
Талабаларга юртимиздаги ислоҳотларнинг аҳамияти тушунтирилди

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят ҳамда шаҳар кенгашлари томонидан Наманган муҳандислик қурилиш институти 1-талабалар турар жойи тадбирлар залида “Қонунчилик ёшлар нигоҳида” лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда масъуллар томонидан сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, аҳолига ҳуқуқий кўмак олиш учун яратилаётган имкониятлар, ёшлар ҳаётида, айниқса талабалар учун зарур бўладиган ҳуқуқий билимлар ва қонун ҳужжатлари ҳақида ҳамда “Ўзбекистон-2030” стратегияси 5 та устувор йўналиш ва 100 та мақсаддан иборатлиги, Ёшларга оид давлат сиёсати ва спорт йўналишларидаги ислоҳотлар, Ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизимини яратиш, Ёшлар ўртасида IT соҳасини янада оммалаштириш ҳамда соҳада хизматлар экспортини ошириш тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Талабалар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олдилар.

Тадбир сўнггида Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши томонидан Муҳандислик коммуникациялари факультети деканати ходимларига яқиндан ҳамкорлик ҳамда яқинлашиб келаётган “Устоз ва мураббийлар” куни муносабати билан ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш