«Уйма-уй» лойиҳаси
«Уйма-уй» лойиҳаси

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши, Нукус туман Кенгаши ва Халқ депутатлари Нукус туман Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш юзасидан «Уйма-уй» лойиҳаси ўтказилди.

Лойиҳа доирасида Нукус туман Кенгаши масъул ходимлари «Кўктаў» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳаллада яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож, «Аёллар дафтари»га киритилган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган Гулмира Улмамбетова, Зийба Абдуллаева, Мийригул Қаллибекова ҳолидан хабар олинди. Фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўрганишлар давомида «Аёллар дафтари»да рўйхатда турган иш билан таъминланмаган фуқаро Амангул Бегжанова ва Аймихан Алламбергеновалар «PIRMAN USTA» масъулияти чекланган жамиятига ишга жойлаштирилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш