Бизнинг сафимизда бўл

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ташаббуси билан Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ёшларнинг сиёсий кўникмаларини ривожлантириш, партия сафи ва тизимига жалб қилиш мақсадида “Бизнинг сафимизда бўл!” шиори остида ёшлар форуми ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, Конституциямизда, Президентимизнинг қарор ва фармонларида ёшларга қаратилаётган имкониятлар ва шароитлар тўғрисида гапириб ўтди.

Форум доирасида ёшлар ўртасида “Заковат” интелектуал ўйини ва спорт мусобақалари ташкил этилди.

Шунингдек, партия сафига янгидан қабул қилинган ёшларга партия гувоҳномалари ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.

Ёшлар форумининг бадиий қисмида Нукус маданият бўлими санъаткорлари ва Нукус ихтисослаштирилган маданият мактабининг иқтидорли ёшлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш