Депутатлар ажримларнинг олдини олиш бўйича ишлар ҳолатини ўрганади
Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши Котибияти мудири раислигида услубий йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда депутатлар томонидан "Шаҳардаги маҳаллаларда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан депутатлик назоратини олиб бориш" тўғрисида вазифалар белгиланди. Йиғилишда Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Эргаш Абдурайимов ўз фикр- мулоҳазаларини билдириб, таклифлар билдирди.
Якунда депутатлик ўрганишлари натижалари бўйича Кенгаш сессияси кун тартибига масала киритиш юзасидан хулоса қабул қилинди.