Пaртиямиз фaоллaри тaқдирлaнди
Пaртиямиз фaоллaри тaқдирлaнди

 

Қорақалпоғистон Республикаси Aдлия вазирлигида “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан “Ўзбекистон-2030” стратегиясини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида тадбир ўтказилди.

Маълумки, жорий йилнинг 11 сентябрь куни жамият ва давлат учун муҳим ҳужжатларнинг бири, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Ушбу Стратегияда мамлакатимизда келгуси етти йилликда амалга оширилиши лозим бўлган мақсадларнинг аниқ, режали ва концептуал дастури баён этилган.

Тадбирда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган видеоролик намойиш этилди, шундан сўнг “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари томонидан стратегияда белгиланган устувор вазифалар юзасидан маълумотлар берилди.

Тадбир якунида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси қабул қилинишида фаол иштирок этган, ўз таклифлари ва лойиҳалари билан қатнашган Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси ўринбосари Махмуд Есенгелдиев ва Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати, ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Тахир Дошекеновлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш