Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг «Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ХДП Чимбой туман кенгаши томонидан туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда тиббий кўрик ташкил этилди.
40 нафардан зиёд аёллар ва болаларнинг саломатлиги текширилди. Тиббий кўрик натижасига биноан 5 нафар аёлга бепул дори-дармон, 2 нафар аёлга ҳамда 1 нафар болага туман тиббиёт бирлашмасида даволаниши учун бепул йўлланма берилди.