Депутат иштирокида аёллар муаммолари ўрганилмоқда
Аҳолининг эҳтиёжманд қатлами манфаатини ҳимоя қилиш, уларни қийнаётган муаммолар ечимини топиш ва уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш масалалари Ўзбекистон Ҳалқ демократик партиясининг дастурий мақсадларидан саналиб, барча даражадаги партия Кенгашлари ва партия депутатлик гуруҳлари олдига ушбу йўналишда муҳим вазифалар қўйилган.
Ўзбекистон ХДП Пахтакор туман кенгаши томонидан тумандаги Олмазор маҳалласида хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди. Ўрганиш жараёнида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Нишон Қурбонов ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан амалий ёрдам берилди.