Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўрозалиева Янгиобод туманидаги сайловчилари билан учрашди. ХДП фракцияси аъзоси ўз сайлов округида янги қурилаётган иншоотлар билан танишиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик қай даражада амалга ошганлигини кўздан кечирди.
Ўрганишлар давомида куз-қиш мавсумига ажратилган кўмир заҳираси, янги ўрнатилган иситиш ускуналарнинг сифатига эътибор қаратилиб, бу борада масъуллар билан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Айрим масалалар юзасидан тавсиялар берилди. Шу куннинг ўзида Қонунчилик палатаси депутати М. Ўрозалива Дўстлик МФЙ да жойлашган 6-мактаб, Баландчақир МФЙ да жойлашган 1-мактаб иссиқлик тизимини бориб кўрди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик билан боғлиқ камчиликлар аниқланиб, ечими юзасидан мутасадди ташкилотлар билан келишиб олинди.