Ўзбекистон Халқ демократик партиясига 32 йил!

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топганлигининг 32 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъул ходимлари, туман ва шаҳар партия кенгашлари раислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Халқ демократик партияси давлатимиз мустақилликка эришган кунлардан бошлаб, 32 йил давомида ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси сифатида фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 41 мингдан зиёд партия аъзолари бўлиб, улар 659 та бошланғич партия ташкилотига бириктирилган. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларида Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳларида 100 дан ортиқ депутатлар фаолият юритади.

Байрам тадбири давомида фаолларга Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг ташаккурномалари ва махсус эсдалик совғалари  топширилди.

 

 

 

Теглар

Фахрий
← Рўйхатга қайтиш