Ёшлар билан учрашув
Ёшлар билан учрашув

 

ХДП Сариосиё туман кенгаши томонидан "Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб тумандаги “Афросиёб” маҳалласи ҳудудида жойлашган 3-сонли мактабда “Қонунчилик ёшлар нигоҳида” мавзусида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Унда сўзга чиққан туман партия ташкилоти раиси "Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар ва мақсадларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб, стратегиядаги оилавий тарбия масалалари, ёшлар хусусан қизларга берилаётган таълимдаги имтиёзлар, касб-ҳунар эгаллаб ҳаётда ўз ўрнини топган ёшлар, туманда ёшлар ва хотин-қизлар учун яратилаётган иш ўринлари хусусида ўз фикрларини баён қилди.

Учрашув якунида ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш