Улуғбек Иноятов сирдарёлик ёшлар билан учрашди
Улуғбек Иноятов сирдарёлик ёшлар билан учрашди

 

2020 йил ёшларга муносабат бутунлай ўзгаряпти. Президентимиз парламентга йўллаган Мурожаатномасида ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга имконият ва шароит яратиш масалаларида муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ташаббуси билан Гулистон давлат университети мажлислар залида “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!” мавзусида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда партия фракцияси аъзолари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, ҳудудий партия кенгашлари раислари, фаол ёшлар иштирок этди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари, спикер ўринбосари Улуғбек Иноятов ёшларнинг ўз қобилиятини намоён этиши учун яратилаётган шароитлар, Мурожаатномада илгари сурилган янги ташаббус ва ғоялар ҳақида атрофлича тушунча берди.

Таъкидланганидек, ёшлар қанчалик билимли, тарбияли, дунёқараши кенг, фаол фуқаролик позициясига эга ватанпарвар бўлиб камолга етса, янги Ўзбекистонни қуришга шу қадар камарбаста бўлади.

Сўзга чиққанлар ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича ягона кўрсаткичлар ишлаб чиқиш, ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индексини жорий этиш, “Ўзбекистон ёшлари – 2025” концепциясини тайёрлаш долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлашди.

Айниқса, 2020 йилга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном берилиши ҳам янги ғоялар, замонавий илғор технологиялар ҳақида ўйлайдиган ёшларга катта рағбат бўлгани қайд этилди.

Халқ демократик партияси ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Гулистон шаҳрида ўтказилган учрашувда ҳам ёшларни ўйлантираётган муаммолар ўрганилди, улардан фикр ва таклифлар олинди.

 

Мулоқотда юртимизда ёш умидли кадрларни саралайдиган, уларга мос вазифаларни таклиф этадиган самарали механизм мавжуд эмаслиги айтиб ўтилди.

Ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, қайта тайёрлаш ва бандлигини таъминлаш жараёнларини замон талаблари асосида ташкил этиш муҳим масала экани таъкидланди. Бу борадаги муаммоли вазиятларни ҳал этиш юзасидан фикрлар билдирилди.

Ёш оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, ёшларнинг жамоат уюшмалари ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар давлат-жамоат ижтимоий хизмати”ни ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди. Меҳнат ва ўқув жамоаларида ёшларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, вояга етмаган ҳуқуқбузарларга махсус тарбия муассасаларида ижтимоий ёрдам кўрсатиш масаласида ҳам таклиф ва мулоҳазалар айтилди.

Депутатлар ёшларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги ташаббуслар аҳамиятига оид саволларига жавоб берди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш