Депутат Ўрол Ўрозбоев Меҳрибонлик уйидаги ҳолатни ўрганди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Халқ демократик партияси фракцияси ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Ўрол Ўрозбоев Жиззах шаҳридаги “29-Меҳрибонлик” уйида бўлиб, мазкур муассасадаги ҳолатни ўрганди. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан юзма-юз учрашиб, суҳбатлашди.

Маълумки, Президентнинг Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномасида “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланган ёшларнинг ижтимоий мослашуви, хусусан, уларни иш билан, келажакда уй-жой билан таъминлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланган эди. Депутат бундай дастур қабул қилиш жуда катта ижтимоий аҳамиятга эга эканини қайд этди. Тарбияланувчиларнинг фикрлари, таклифларини эшитди.

Меҳрибонлик уйида бугунги кунда 83 нафар тарбияланувчи яшайди. Уларга давлат томонидан қулай шароит яратилган.

Депутат Меҳрибонлик уйидан катта ҳаётга йўл олган битирувчиларнинг кейинги тақдири, хусусан, уй-жой билан қай даражада таъминланганини ўрганди. Маълум бўлишича, мазкур муассаса битирувчилари – 1995 йил туғилган Ахматов Тоштемир, Бокуменко Григорий, 1997 йилда туғилган Партнов Степан, 1999 йилда туғилган Габриелян Самвел, 2001 йилда туғилган Озерова Екатерина, Ахмаджонов Арабулло, Жданова Зарина уй-жой билан таъминланмаган.

Депутат бошқа битирувчиларнинг уй-жой билан таъминланиши масаласини атрофлича ўрганишни ўзи учун муҳим вазифа, деб белгилаб олди.

Учрашув якунида депутат Ўрол Ўрозбоев Меҳрибонлик уйи кутубхонасига 100 дона китоб совға қилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш