Депутатлар томонидан Форишда ўрганишлар олиб борилмоқда
Депутатлар томонидан Форишда ўрганишлар олиб борилмоқда

 

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши депутатлари Раъно Дауланова, Аҳмад Сояқулов ва Бобомурод Гулмуродзодалар тумандаги ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганмоқда.

Жумладан, депутатлар “Боғдон” маҳалласида жойлашган Фориш ихтисослашган мактабида бўлишди. Ушбу таълим муассасасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, таълим-тарбия жараёнлари билан танишиб, мавжуд муаммоларни ўрганишди.

Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар бўйича тумандаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш бўйича ташкил этилган штабга маълумотлар киритишди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш