“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалда
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалда

 

ЎзХДП Ғаллаорол туман кенгаши депутати А. Исмоилов “Қўйтош” МФЙ ҳудудида жойлашган 4-сонли умумтаълим мактабида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшди. Мазкур лойиҳа доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари олиб борилди.

Халқимизнинг қадимий анъаналари ва урф-одатларига биноан, дарахт экиш жараёни нуронийларнинг дуолари билан бошланди, яхши ниятларнинг ижобати, хайр-барака сўралди.

Дарахтлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Энди улар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади. Минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади.

 

 

 

Теглар

Депутат
← Рўйхатга қайтиш