Депутатлар назорат-таҳлил ўрганишларини олиб боришди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Д.Мамаджанова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Ш.Ўктамовлар Наманган вилояти мисолида маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғидан тушадиган солиқлар ҳисобига «Маҳалла бюджети»ни шакллантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганишди.

Тумандаги “Чуртук”, “Қувурбоши”, “Ёркатой”, “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинларига борилди. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчилари билан суҳбатлашилганда, жорий этилган амалиёт муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф этиш имкониятини яратишини таъкидлашмоқда. Бундан ташқари, солиқ тушумларини бажаришда МФЙ масъулларининг мажбуриятлари ошганлиги, солиқ тушумларининг ўз вақтида бажарилишига замин яратмоқда.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизини маҳаллалардаги жамғармаларга ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги номутаносибликлар юзага келганлиги, жамғарма маблағларини тасарруф этиш ва йўналтириш тартиб-тамойиллари, умумий маблағни йўналишлар бўйича тақсимот қилиш йўриқномаси, низомларини ишлаб чиқиш зарурати мавжудлиги аниқланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш