Ёшлардан таклиф олинди
Ёшлардан таклиф олинди

 

Хабарингиз бор, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ташаббуси билан Гулистон давлат университети мажлислар залида “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!” мавзусида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилган эди.

Унда ёшларни ўйлантираётган муаммолар ўрганилди, улардан фикр ва таклифлар олинди.

Йигит-қизлар қандай масалаларда таклифлар айтишди?

 

Мурод ҲАКИМОВ, талаба:

Мен тўртинчи босқич талабасиман. Университетда тўрт йил таълим оламиз. Фанларни ўзлаштиришда баъзи бир қийинчилликлар ҳам бор.  Кераксиз фанлар жудаям кўп. Масалан, мен аниқ фанлар йўналишида таҳсил оламан. Лекин, йўналишимга оид бўлмаган дарслар ҳам ўтилади. Соҳамизга оид фанларни ўзлаштириш имкони бўлмаяпти. Таклифим, ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаларини ҳам таълимда қўллаш пайти келди. Жанубий Корея, Япония, Сингапур давлатларининг таълим тизимида ихтисослашув мавжуд. Масалан, талаба физика йўналишида таҳсил олаётгган бўлса, башқа фанлар билан чалғимайди. Шу боисдан улар ўз соҳасининнг кучли мутахассиси бўлади...

 

Эрбой МАМАРАСУЛОВ, талаба:

Мен ишлаб чиқариш технологияси фальтетиннинг талабасиман. Бизга тўрт йил мобайнида фақат соҳамизга  тегишли бўлган ва бўлмаган фанлар ўқитилади. Назария билан амалиёт уйғлигида дарс ўтилса, фойдадан ҳоли бўлмас эди, деб ўйлайман. Тадбиркорлик субеъктларида фаолият олиб бораётган мутахассислар иштирокида тренинглар, очиқ мулоқотлар мунтазам ўтказиб турилса, фанларни, соҳамизни ўзлаштиришимиз икки карра самарали бўлади.

 

 Ситора ХАКИМОВ, талаба:

– Қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосили ва сифатинни ошириш— ерларнинг мелиоратив ҳолатига бевосита боғлиқ. Вилоятимизнинг Ширин Хавос, Оқолтин ва бошқа туманларда ерларнинг мелиоратив ҳолати яхши эмас,  ерларнинг шўрланиши юқори даражада. Шу боисдан қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги жудаям паст. Таклифим, ҳар бир маҳаллада қишлоқ хўжалиги курсларини ташкил этиш керак. Ушбу курсларга мутахассисларни жалб қилиб, ҳафтада уч кун ушбу ҳудудларда амалий машғулотлар олиб бориш керек. Шундагина талабалар ўз соҳаларининг малакали мутахассиси бўлади.

 

Матлуба УСМОНОВА, ўқитувчи:

Мактабларда таълим сифатини ошириш керак. Бугунги кунда ўқувчиларга берилаётган таълим сифати жудаям пастлигининг асосий сабабларидан бири менимча, турғунликдир. Оғзаки айтилаётган гап кўплигига қарамай, амалда ўсиш йўқ. Масалан, ўқитиш жараёнини такомиллаштириш бўйича кўп таклифлар айтилмоқда, лекин кўпчилик ўқитувчилар ўша эски қолипда ишлашни давом эттирмоқда. Тўғри, ҳамма ҳам бир хил эмас. Баъзи ёш ўқитувчиларнинг ҳаракатларини кўриб, ҳавасингиз келади. Аммо бунақалар кам. Яна бир сабаб – синфларда болалар сонининг ҳаддан зиёд кўплиги. Мен синфдаги ўқувчилар сонини 20 тадан оширмасликни таклиф қиламан. Шундагина ҳар бир ўқувчига етарли даражада эътибор бериш ва улар билан ишлаш анча самарали бўлади. Бундан ташқари, мактаблардаги “қоғозбозлик” камаймаяпти. Ўқитувчи бунинг учун кўп вақт сарфлашга мажбур. У ўқувчиларидан хужжатларга вақтини кўпроқ ажратмоқда.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш