«Депутатлар боғи» ташкил этилди

 

Бугунги кунда экологик муаммолар кўплаб мамлакатларнинг глобал мавзусига айланиб улгурган. Бу эса, бутунжаҳон ҳамжамиятини она табиатни асрашга чақирмоқда. Давлатимиз раҳбарининг мазкур йўналишдаги фаол ташаббуси ортидан юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгаши депутатлари томонидан Шодлик МФЙ ҳудудидаги ташландиқ ер майдони юмшатилиб «Депутатлар боғи» ташкил этилди.

Туман Кенгаши котибияти мудири В.Хасанов бошчилигида ташкил этилган ушбу ишларда туман Кенгаши депутатлари О.Бегматов, Ж.Ёқубов, Ҳ.Қудратов, Н.Адиловлар фаоллик кўрсатишиб, ушбу ишларга ҳудуддаги ёшларни ҳам жалб этишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш