Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Қўқонда
Партия ташаббуси билан Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар 5-оилавий поликлиникага қарашли аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш пункти ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Фарғона вилоят филиалининг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси мутахассислари томонидан бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Малакали шифокорлар маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ижтимоий таъминотга муҳтож бўлган 52 нафар хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказишди.
Кўрик якунида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон фарзанд тарбиялаётган оилаларга ва кексаларга зарур дори-дармонлар бепул тарқатилди.