Kun.uz: Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва ёрдам тўлаш учун 10 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилади
Kun.uz: Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва ёрдам тўлаш учун 10 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

 

2023 йил 20 ноябр куни Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. “2024 йил учун давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Мазкур ҳужжат 2024 йил учун Ўзбекистон бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ масалаларни қамраб олган. Консолидациялашган бюджет тақчиллиги 2024 йилда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиз этиб белгиланган бўлиб, 2025-2026 йилларда бу кўрсаткични 3 фоиздан оширмаслик назарда тутилмоқда.

Давлат бюджетида ижтимоий соҳага яна бир қатор муҳим харажатлар кўзда тутилмоқда. Кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдамлар тўлаш учун 10 трлн сўмдан ортиқ, ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оналарга нафақалар тўлаш учун 3,6 трлн сўмдан ортиқ, меҳнатга лаёқатсиз ва зарур иш стажига эга бўлмаган фуқароларга нафақалар учун эса 2,5 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда.

ЎзХДП фракцияси аъзоларининг таъкидлашича, ушбу харажатлар аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жамиятда барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Фракция аъзолари кун тартибидаги масалалар юзасидан келтирилган рақамлар, тақдим этилган маълумотлар, савол-жавоблардан келиб чиқиб, келгуси йил учун давлат бюджети лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

 

www.kun.uz

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш