Ёшларнинг мурожаатлари тингланди
Ёшларнинг мурожаатлари тингланди

 

Ёшларнинг муаммосини тизимли ҳал этиш бўйича ҳар бир раҳбарнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида Навоий шаҳрида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва оғир шароитдаги ёшлар тегишли ташкилот раҳбарларига бириктирилган ва бу бўйича йил бошидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ёшларни муаммоси ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларга тизимли равишда ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Навоий шаҳри 2-сектор ҳудудидаги 8-сонли мусиқа ва санат мактабида Ўзбекистон Халқ демократик партияси шаҳар кенгаши депутати Х. Ҳакимов, шаҳар прокурори Х. Норқобилов ва Ёшлар ишлари агентлиги Навоий шаҳар бўлими бошлиғи ҳамда бошқа тегишли мутасадди ташкилотлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Унда шу ҳудуддаги муаммоли ва ижтимоий кўмакка муҳтож ёшларнинг мурожаатлари тингланди. Қабулда аксарият масалаларга жойида ечим топилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш